Соҳибқирон Амир Темур

РЕЖИССЁР: Олимжон Салимов

САҲНАЛАШТИРУВЧИ РАССОМ: Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Тўраев

СПЕКТАКЛ МУАЛЛИФИ: Олимжон Салимов


Спектакл машҳур шоир Абдулла Ориповнинг драмаси асосида қуйилган. Юксак фалсафага асосланган бу томошада бош қаҳрамоннинг ички дунёси маҳорат билан очиб берилган. Қаҳрамоннинг ҳаёт ва ўлим, дунёдаги инсоннинг ўрни, ҳукмдорнинг халқ, ўзи ва Оллоҳ олдидаги масъулияти ҳақидаги баҳслари кескин драматик тарзда кўрсатилган. Ярим дунёни забт этган Ҳукмдор дунёнинг номукаммаллигини англайди ва бу жараёнда ўзининг саъйи ҳаракатлари маъносини чақмоқчи бўлади. Инсоният яратган эзгуликларни авайлаб–асраш ҳақидаги унинг келгуси авлодларга қилган мурожаат–монологи спектаклнинг юқори нуқтасидир.