Кўнгил

САҲНАЛАШТИРУВЧИ РАССОМ: Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Тўраев

СПЕКТАКЛ МУАЛЛИФИ: Эркин Хушвақтов

РОЛЛАРДА: Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фарход Абдуллаев, Бахтиёр Юсупов, Шахло Темирова.


Ўзбек Миллий академик драма театрининг "Кўнгил” спектаклида оилавий мавзу кўтарилиб, унда аёл кўнгли қанчалик нозик эканлиги очиб берилган. Бош қахрамон онани оилани тиклаш, унга шароит яратиб берган замонавий қахрамон деса бўлади. Асарда кўнгилни асраш деган мақсад бор ва ундан томошабинлар оиладаги ёруғликни, гўзалликни, мехрни кўриб ибрат олиб чиқиб кетади. Хар бир оилада эр-хотин, фарзанд бир-бирларига меҳрли, оқибатли, эътиборли бўлишга ундайди.