Йиғлама қиз

САХНАЛАШТИРУВЧИ РЕЖИССЁР: Мунаввара Абдуллаева

САҲНАЛАШТИРУВЧИ РАССОМ: Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Тўраев

СПЕКТАКЛ МУАЛЛИФИ: Риҳсивой Муҳаммаджонов

РОЛЛАРДА: ЎҒЛОЙ – Тўти Юсупова, Рихси Иброхимова. ҚУМРИ – Зухра Ашурова, Феруза Бобоёрова. АБДУСАТТОР – ФатхуллаМаъсудов, Мехриддин Рахматов. НОЗИМА - Мохира Нурметова, Мухаббат Эргашева. ГУНАФША - Нигина Анарбаева, Шахло Темирова. ХОЖИМУРОД - Шахзод Хикматуллаев, Маъруф Комилов. ОФИЦИАНТ – Сухроб Хасанов, Фурқат Ғофуров.


Бу пьеса драма ва комедия унсурлари аралашиб кетган: ўқувчи ачинадиган ҳам, куладиган ҳам, ҳаяжонланадиган ўринлар ҳам мўл. Энг муҳими, асарда ҳикоя қилинадиган воеқалар кундалик ҳаётда мўл-кўл учрайди. Шу сабабдан, асар қаҳрамонари таниш. Таниш ҳаётнинг адабий асарда кўриниши ва ундан чиқариладиган хулосалар эса ҳамиша томошабинларда ҳамиша қизиқиш уйғотиб келган. Асар қаҳрамони уйини ташлаб, "командировка"га кетган. Унинг ўн тўртларга кириб қолган шаддодгина қизи буни билиб қолади. У "ўзбекона" феълли юмшоқ кўнгил, меҳнаткаш ва жафокаш онасини бахти учун - оиланинг бутунлиги учун кураша бошлайди. Унинг бу курашида саеқ отанинг адолатпарвар онаси бош бўлади. Ҳақиқат қаердалиги англаган она ўғлини эмас, балки келинининг ва невараларининг тарафида бўлади.

Пьеса, замонавий саҳна асарларида бўладигандек, қаҳрамонлар бахту саодат топганлари билан якунланган. Бу асарнинг тарбиявий-маънавий аҳамияти жуда катта.