"Оловиддиннинг сеҳрли чироғи", С.Варелас, опера-эртак

3 пардали, 9 кўринишли опера-эртак

Шу номли эртак асосида С.Варелас либреттоси

Мусиқа раҳбар в дирижёр - Бобомурод Худогоқулов

Саҳналаштирувчи р ежиссёр - Георгий Не на Дмитрий
Саҳналаштирувчи расса - Аброр Шарифов
Либослар бўйич расс - Лобар Полвонова
хормейстер лар - Ўзбекистон Халқ артисти Сулаймон Шоомонов , Наталья Куприянова
Балетмейстер - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Амина Бобожонова

Спектаклнинг давомийлиги - 1 шт. 40 дақиқа

А.Навоий номидаги ДАКТ саҳнасида илк маротаба 1978 йилда саҳналаштирилган.

Сўнгги премьера 2016 йил 15 майда бўлиб ўтган .

Қисқача мазмуни

Биринчи парда
Биринчи кўриниш.
Бағдоддаги бозор майдони. Савдогарлар, ўймакор усталар, фолбинларнинг қичқириқлари - буларнинг бари бозор куни эканлигидан дарак беради. Шу вақт ғалати нотаниш кимса пайдо бўлади. Бу киши Мағриблик - ёвуз сеҳргар, у Алоуддинни излаб юрибди, бироқ уни ҳеч ким танимайди. Савдогарлар Мағрибликни ўзларига чорлайдилар ва молларини таклиф этадилар. Бир тўда болалар югуриб қолишади. Карнай садолари малика Будурни майдон орқали ҳаммомга олиб ўтишларини эълон қилади. Соқчилар сардори ҳаммага ерга юзтубан бўлишга буйруқ беради. Кимда-ким маликага назар солса - уни ўлим жазоси кутади. Будур бир тўда қизлар қуршовида пайдо бўлади. Бу тантанавор юриш бошини қуйи солиб турган ўспирин олдида тўхтайди. Соқчиларнинг ман этишига қарамай, инжи малика ўспириннинг унга қарашини талаб қилади. Ўспирин бошини кўтаради ва маликанинг жамолини кўриб лол бўлганча қотади. Малика унинг исмини сўрайди ва саройга таклиф этади. Алоуддин деган исмни эштитиши биланоқ Мағриблик бир қўзғалиб қўяди. Ниҳоят у идирган одамини топди.
Иккинчи кўриниш.
Ўзида йўқ шод Алоуддин уйига қайтади. Онасига Будурни севиб қолганини маълум қилади ва унга уйланиш ниятида эканлигини айтади. Шу пайт эшик тақиллайди. Икки нотаниш киши ҳовлига сандиқ кўтариб киришади. Уларнинг ортидан Мағриблик кўринади. У ўзини Алоуддиннинг амакиси қилиб кўрсатади ва оғасига қимматбаҳо буюмлар билан тўла сандиқ олиб келганини айтади. Оғасининг тирик эканлигида келолмаганидан афсус чекади.
Мағриблик онахон билан хайрлашиб, Алоуддиндан кузатиб қўйишини илтимос қилади.
Учинчи кўриниш.
Ёвуз сеҳргар - Мағриблик Алоуддинга қоп-қоронғи ертўлага тушиб, у ердан сеҳрли чироқни олиб чиқишни буюради. Чироққа етиб бориш учун парилар, илонлар, ўргимчаклар, одам суяклари орасидан ўтиб бориш керак. Алоуддин барча тўсиқларни енгиб ўтади. У чироқни қўлига олиши билан қаршисида баҳайбат меҳрибон Жин пайдо бўлади ва Алоуддиннинг ҳар қандай хоҳиш-истагини бажаришга тайёр эканлигини билдиради.
Мағриблик Алоуддинни ўлдириб, сеҳрли чироққа эга бўлиш учун уни кутади. Жин Алоуддинни қутқаради. Ўспирин ёвуз сеҳргарни кечиради ва унга қарата, тўрт томонинг қибла, дейди.

Иккинчи парда
Тўртинчи кўриниш.
Султон саройи. Вазирлар ва аскарлар султоннинг кўнглини олиш билан оворалар. Алоуддин кириб келади ва султондан қизи Будурнинг қўлини сўрайди. Ўспириннинг дадиллигидан ғазабланган султон уни зиндонга солишларини амр этади. Алоуддиннинг овозини эшитиб қолган Будур югуриб киради, бироқ султон саройга ҳеч ким келмагани ва у туш кўраётганини айтади. Вазирлар буни тасдиқлашади. Будур туш кўраётганига чиппа-чин ишонади.
Бешинчи кўриниш.
Алоуддиннинг ҳовлиси. Онаси Алоуддиннинг йўлига кўз тикиб ўтирибди. Унга қандай ёрдам берса экан? Қимматликлар тўлдирилган сандиқ ёдига тушади. Уни очади, бироқ сандиқ қимматликлар ўрнига тошлар билан тўлдирилганини кўради. Нима қилиш керак? Қаердан пул топади? У ерда ётган чироқни олади ва тозалаб сотиб юбормоқчи бўлади. Уни енги билан арта бошлаши биланоқ Жин пайдо бўлади. Қўрқиб кетган онахон йиқилиб тушади. Меҳрибон Жин унинг истагини бажо қилишини айтади. Онахон Алоуддинни қутқаришини сўрайди.
Олтинчи кўриниш.
Зиндон. Алоуддин занжирбанд этилган. У эркинлик ва Будур ҳақида орзу қилади. Алоуддиннинг истаги шу заҳотиёқ Жин томонидан бажарилади: қўлидаги кишанлар ерга тушади ва у Будурнинг саройида пайдо бўлади. Будур туш кўраётган бўлсам керак, деб ўйлайди. Лекин ёнидаги ҳақиқий Алоуддин эканлигини тушуниб қолади. Будурнинг истагига кўра Алоуддин икковларининг тўйларини ташкиллаштиради.
Етинчи кўриниш.
Карнай-сурнай садолари янграйди. Гиламлар тўшалган, тўкин дастурхон атрофида меҳмонлар ўтиришибди. Улар орасида султон, вазирлар, Алоуддиннинг онаси ҳам бор. Будур ва Алоуддин уларнинг қаршисига келишади. Султон Будурдан бу ерга қандай келиб қолганини сўрайди. Будур Алоуддин билан тўйлари бўлаётганини айтади. Султоннинг ғазаби қайнайди, бироқ Будур отасига, ташвишланманг, бу бир туш, холос, бу тўйни сиз тушингизда кўряпсиз, дейди. Тинчланган султон унга шароб келтиришларини буюради.
Базму жамшид авжида, Алоуддин чироқни ташлаб, Будурдан бўса олади. Шу чоқ Мағрибликлар кириб келишади. Улар Алоуддиндан авф этишини сўрашади. Ўспирин уларни кечиради ва тўртовлон Мағрибликлар битта бўлиб бирлашишларига изн беради. Мағриблик чироқ олдига ўтиради, уни қўлига олади ва ишқалайди. Жин пайдо бўлади. Мағриблик султонни ертўлага қамашни буюради, Алоуддин эса чўлда ташналикдан ўлиши лозим, зи эса Будурга уйланиши керак.

Учинчи парда
Саккизинчи кўриниш.
Чўл. Қумда ташналикдан силласи қуриган Алоуддин ётибди. Унинг қаршисида сароб ва кетидан Жин пайдо бўлади, у Мағрибликнинг буйруғига биноан Алоуддинни ўлдириши лозим. Меҳрибон Жин Алоуддинга раҳми келади ва ўспиринга сув тўла кўза узатади. У Алоуддинни ўлдиргиси келмайди ва нимадир ўйлаб топиш лозимлигини айтади. Алоуддин Жинга чироққа қайтмасликни ва кўзада яшашни таклиф этади ҳамда тўла эркинликни ваъда қилади.
Тўққизинчи кўриниш.
Саройда тўй тантриана давом этмоқда. Алоуддиннинг ўрнида Мағриблик ўтирибди. У Будурдан шодланишини сўрайди, Алоуддин ҳалок бўлган бўлса, Бағдоднинг ҳам ҳадемай кули кўкка совурилади. Будур Мағрибликнинг ёвуз режаларидан ғазабга минган. Мағриблик пайдо бўлган Жиндан, Алоуддинни ўлдирдингми, деб сўрайди. Жин энди ўзига эркинлик ато этаётган Алоуддинга итоат қилишини айтади.
Алоуддин кириб келади. У билан Мағриблик ўртасида олишув бўлиб ўтади. Ёвуз сеҳргар Алоуддинннинг зарбасидан ерга қулайди.
Алоуддин ва Будур бахтдан масрурлар, халқ уларни олқишлайди. Меҳрибон Жин томошабинлар билан видолашади ва абадул-абад эртак оламига қайтиб кетади.3 пардали, 9 к ў ринишли о пера-эртак .