Жалолиддин Мангуберди

Муаллиф: Назар Эшонқул
Саҳналаштирувчи режиссёр: Асқар Холмўминов
Саҳналаштирувчи рассом: Шуҳрат Абдумаликов
Режиссёр ассистенти: Алишер Хайруллабеков
Либослар бўйича рассом: Севара Зуннунова
Режиссёр ёрдамчиси: Ахрор Алижонов
Бастакор: Аюббергин Ўтегенов

СУЛТОН МУҲАММАД – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов, актёр Ҳамид Тошпўлатов
СУЛТОН ЖАЛОЛИДДИН – актёрлар Лазиз Орзиев, Ахрор Алижонов
ЧИНГИЗХОН – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, актёрлар Аваз Қодиров, Ғайрат Боймирзаев
ТЕМУР МАЛИК – актёрлар Толиб Мўминов, Фирдавс Зияев
УЗЛОҚШОҲ – актёрлар Аваз Қодиров, Иҳтиёр Атаджанов
РУКНИДДИН – актёрлар Дониёр Насриддинов, Диёр Саъдуллаев
ҚУТБИДДИН – актёрлар Зафар Зокиров, Даврон Тоҳиров
ТУРКОН ХОТУН – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Раъно Ярашева, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова
ТАКЕШ СУЛТОН – Ўзбекистон халқ артисти СаидкомилУмаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қахрамон Абдурахмонов
ЖЎЖИ – актёрлар Шерзод Абдувалиев, Хамза Хасанов
БИРКА НЎЁН – актёрлар Ўткир Минглиев, Фурқат Ғофуров
ТУҒЛУҚХОН – актёрлар Фаррух Ботиров, Бахтиёр Юсупов
ИЗЗАТ – актёр Абдумалик Абдумажидов
ДОНИШМАНД ҲОЖИБ – актёрлар Умид Турсунов, Азамат Ҳазратқулов
АЪЁН 1 – актёрлар Ғайрат Боймирзаев, Наврўз Жумаев
АЪЁН 2 – Улуғбек Холиқджонов, Ихтиёр Ахмадалиев
ҚУТЛУҒ ТЕГИН –актёрлар Феруз Бурхонов, Миролим Қиличов
МУҚОРИБИДДИН – актёрлар Собир Отажонов, Аброр Сайназаров
ЭНАГА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова, Ўзбекистон халқ артистлари Малика Иброҳимова, Зуҳра Ашурова
НАВКАР – актёрлар Бегзод Очилов, Шахбосиддин Хуррамов
ЧОПАР – актёрларУлуғбек Холиқжонов
ФАРМОНБАРДОР - актёр Жамолиддин Абдужабборов
КАНИЗАКЛАР – актёрлар КумушЎктамова, Феруза Мустаева, Шахноза Хожимуродова
ОММАВИЙ
– Азиз Қобилов, Шахбосиддин Хуррамов, Бегзод Очилов,
Жамол Ирисметов

Мўғуллар истилосига қарши жуда кўп саркардалар ва давлат арбоблари курашишган. Уларнинг номлари ҳам ўз даврининг фидокорлари сифатида эътироф этилади. Аммо кўхна тарих бу борада биринчи навбатда Жалолиддин Мангубердини ўз хотирасида авайлаб асрайди. У фақат босқинчиларга қарши фидоий курашчигина эмас, балки турли халқлар устига мўру малахдай ёприлган балою қазоларга ўзини тутиб, мўғулларнинг додини бера олган ягона лашкарбоши ҳамда давлат раҳнамоси сифатида мангулик мулкидан ўрин эгаллаган.
Улуғ бобомизнинг ҳурлик ва озодлик йўлидаги тенгсиз жасорати ва фидоийлиги истиқлолнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамиятининг яққол намоёнидир. Шу билан бирга, барчамизни бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етишга, юрт тақдири учун доимо дахлдорлик туйғуси билан яшашга чорлайди.