Алишер Навоий

САХНАЛАШТИРУВЧИ РЕЖИССЁР: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти лаурияти, Ўзбекистон халқ артисти Рустам Ҳамидов

САХНАЛАШТИРУВЧИ РАССОМ: Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Тўраев.

РОЛЛАРДА: Алишер Навоий – Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артистлар Бехзод Мухаммадкаримов, Мехриддин Рахматов, актёр Толиб Мўминов. Гули – Дилноза Кубаева, Нигина Анарбаева, Мохира Нурметова. Хусайн Байқаро – Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Теша Мўминов, актёр Шарофиддин Музропов. Маждиддин – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Мухаммадали Абдуқундузов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Махмуд Исмоилов. Мансур – Рихситилла Абдуллаев, Миролим Қиличов. Абдулмалих – Собир Атажанов, Ўткир Менглиев. Жомий – Ўзбекистон халқ артистилари Ёқуб Ахмедов, Саидкомил Умаров. Қулмухаммад – Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Хожиакбар Комилов, актёр Умид Турсунов.

Турдивой – Ғайрат Боймирзаев, Ойбек Камолдинов. Сохибдоро – Асадилло Набиев, Диёр Тўхтаназаров, Шахбос Хуррамов. Мўмин Мирзо – Дониёр Насреддинов, Наврўз Жумаев. Уста Жалол – Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Қахрамон Абдурахимов, актёр Сохибкамол Сайназаров. Мунажжим – Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Тохир Саидов, актёр Даврон Каримов. Қундуз – Хилола Тошмухамедова, Саида Саидбекова. Амир Музаффар – Бахтиёр Юсупов, Шарофиддин Музропов. Амир Қутбиддин – Аваз Қодиров, Хамза Хасанов. Амир Убайдулло – Феруз Бурхонов, Шерзод Абдувалиев. Абулвосе – Абдураим Абдувахобов, Фарход Абдуллаев. Шайхулислом – Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Рустам Каримов, актёр Хамид Тошпўлатов. Биноий – Фирдавс Зияев, Сухроб Хасанов Бехзод – Лазиз Орзиев. Энага – Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган актрисалар Малика Иброҳимова, Шохида Исмоилова, актириса Вазира Юнусова. Чол – Фаррух Ботиров, Бегзод Очилов. Гадо – Ихтиёр Атажанов, Улуғбек Холиқжонов. Александр Макидонский – Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Мехриддин Рахматов, актёр Ахрор Алижанов. Жаллод – Фурқат Ғофуров.Спектаклда салтанат атрофидаги мажоралар; эзгулик ва тубанлик; адолат ва ёвузлик ўртасидаги талотумлар асносида ижодкорнинг қисмати очиб берилади. Буюк шахс - даҳо шоир, давлат арбоби, маданият ва санъат ҳомийси Алишер Навоий образи кескин тўқнашувларда кўрсатилади. Режессёр тарихий воқеалар манзараларида ҳозирги замон билан ҳамоҳанглик топади. Мозийда кечган воқеалар бугунги дунёда ҳам такрорланаётгани таъкидлашга ҳаракат қилади. Ижодкорнинг тақдири халқининг тақдири билан чамбарчас боғлиқ эканлиги таъкидланади. Истеъдод – эзгулик йўлидан боришга маҳкумлиги – бу унинг илоҳий вазифаси эканлиги томошада яққол айтилади.

Янгича саҳна безаклари ва мусиқа спектаклнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган. Ролларни театрнинг атоқли санъаткорлари қаторида истеъдодли ёш актёрлар ҳам ижро этмоқда.