“Бобур Пошшо”

“Бобур Пошшо” спектаклининг

АННОТАЦИЯСИ

Каромат Дилмонов томонидан тарихий шахс, шох ва шоир Захириддин Мухаммад Бобур хаётига багишланган Захириддин Мухаммад Бобурнинг “Бобурнома” Мухаммад хайдар мирзонинг “Тарихи Рашидий” Пиримкул Кодировнинг “Юлдузли тунлар” Дурбек Кўлдошевнинг “Императорнинг тугулиши”, Шайхов Дилмуроднинг “Шерюрак – Бобур” асарлари асосида “Бобур пошшо” деб номланган пъеса сахналаштирилди.

Асар режиссёри Гайрат Хамроев. Сахналаштирувчи рассом театрнинг бош рассоми Мирзохид Маматов.

“Бола пошшо” асари Бобурнинг катталик давридаги вокеа ходисалар болалик давридаги вокеаларга боғланади. Пъесада Бобур Ҳиндистонда ўз юртидан Борган қовунни кўраркан унинг болалик даври ёдига тушади. Қовун сайли баҳона деҳқоннинг ўғли билан кураш тушганлиги биринчи пардада маҳорат билан кўрсатилган бўлса, кейинги пардада эса унинг нақадар маърифатпарварлиги, ёвузликларга маърифат билан жавоб қайтаришининг гувоҳи бўламиз.

Асарни болалар катта қизиқиш билан томоша қилар экан, Бобурнинг шоҳликдан кечиб чекка қишлоқларда шоирсифат бўлиб яшагани ва бир кун адирда чўпонга йўлиққанини ва бир рубоийси сабаб чўпоннинг қўлидан омон чиққанининг гувоҳи бўламиз.

Бу каби асарларнинг саҳналаштирилиши болаларнинг тарихимизни ўрганишга ва тарихий шахсларимизнинг ҳаётини рўй-рост кўрсатиб беришга қаратилган эзгу асарлар болаларга маърифат улашишда катта яхшилик бўлиб хизмат қилади. Зеро, тарих бугуннинг кўзгусидир.