“Зумрад ва Қиммат”

“ЗУМРАД ВА ҚИММАТ”

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрида 2020 йил 22-феврал соат 11:00 да Наргиз Маҳкамова томонидан инсенировка қилинган “Зумрад ва Қиммат” спектакли тақдимоти бўлиб ўтди. Спектаклни саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Ходжаев. Рассом-Л.Ахунова. Саҳналаштирувчи рассом-Р.Тоштурдиев.
“Зумрад ва Қиммат” спектакли бошидан охиригача ўзбек халқининг маданияти ва маънавиятини кўрсатиши билан алоҳида аҳамиятга молик. Яъни меҳнатсеварлик, катталарга ҳурматда бўлиш, уларга гап қайтармаслик, одобли ва ҳаммага манзур бўлиш каби гўзал ҳислатларни ўзида жам этади.