“Яхши фазилатинг-зебу зийнатинг”

ЯХШИ ФАЗИЛАТИНГ - ЗЕБУ ЗИЙНАТИНГ

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрининг 2020 йил репертуар режасига киритилган “Яхши фазилатинг-зебу зийнатинг” спектакли тақдимоти жорий йилнинг 7-июл куни бўлиб ўтди. Асар муаллифи Марям Ашурова. Асарни саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Марям Ашурова. Спектаклни саҳналаштирувчи рассом Мирзоҳид Маматов.
“Яхши фазилатинг-зебу зийнатинг” спектакли тарбиявий хусусиятларга бой бўлиб, болаларни хусни-хулқ соҳиб-ва соҳибалари бўлишга чорлайди. Спектакл давомида инсондаги гўзал тарбия, меҳнаткашлик, дўстликнинг, туғилиб ўсган ернинг қадрига етиш каби фазилатлар яхши фазилат эканлиги кўрсатилади.

Асарда Хўроз эрталаб қичқириб, ҳовлида ухлаб ётган Жасурни уйғотмоқчи бўлади, аммо эринчоқ Жасурга бу ёқмайди. Улар гап талаша бошлаган бир пайтда Тўти қафасдан чиқиб, Жасурнинг тарафини олади. Натижада учаласи жанжаллашиб, тўполон кўтаришади, шамоли уларни жанжаллар мамлакатига учириб кетади. Уёқда учаласи кўп қийинчиликларни бошидан ўтказиб, инсоннинг зебу зийнати унинг яхши фазилати эканлиги, ҳар доим киши ўзининг меҳнатсеварлиги, одоб-ахлоқи билан бошқаларга ўрнак бўлиши лозимлигини англагачгина, ортларига қайтади.

Саҳна кўриниши турли саргузаштлар ва қизиқарли вазиятларга бойлиги билан болалар эътиборини тортиши аниқ