“Булбул сайраган боғда”

БУЛБУЛ САЙРАГАН БОҒДА
Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрида 2020 йил репертуар режасига киритилган “Булбул сайраган боғда” спектаклининг премера намойиши мазкур йилнинг 12-ноябрида бўлиб ўтди.

Песа муаллифи драматург Эсонбой Ўринов.
Спектакл режиссёри маҳоратли режиссёр Ғайрат Ҳамроев.
Спектаклни саҳналаштирувчи рассом Руслан Тоштурдиев.

Устоз драматург Эсонбой Ўриновнинг “Булбул сайраган боғда” спектаклида ватанга меҳр, табиатни ардоқлаш, ерни қадрлаш ва шу аснода эл-юрт ободлиги йўлида ёниб яшаш бахти, жажжи қалб соҳибларининг маслаки эканлиги асар воқеалари давомида кўрсатилади.