"Эрта қайтган турналар"

ЭРТА ҚАЙТГАН ТУРНАЛАР

Чингиз Айтматов асари:

С.Ҳамроев инсценировкаси

Жанр: Драма

Саҳналаштирувчи режиссёр: Ғ.Мардонов.

Саҳналаштирувси рассом: Зокиржон Кобилов

Ролларда: Султонмурод- Қосим Расулов, Онатой - Нодир Исмоилов, Қуббатқул- Маманиёз Рўзиев, Эркинбек- Шоҳжаҳон Эгамбердиев, Мирзагул- Мафтуна Жалилова, Инкамол она - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист -Гулбаҳор Мамедова, Раис - Ўткир Очилов, Чекиш бобо - Мизом Қодиров, Ўғри биринчи - Ҳабибулло Абдуллаев, Ўғри иккинчи - З.Янгибоев, Ўғри учинчи - Нағматилло Салимов

"Эрта қайтган турналар" асари замонамиз ёшларини тарихга эҳтиром, ватанга садоқат, шу юрт, шу тупроқ учун жон олиб,жон берган ота боболаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Чунки бундай асарларда илгари сурилган ғоялар ҳамиша замонавий ва долзарб бўлиб келган. Шундай экан, "Эрта қайтган турналар" асари муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда кенг нишонланаётган Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига муносиб туҳфа бўлади.