Чимилдиқ

Асар муаллифи – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Эркин Хушвақтов

Саҳналаштирувчи режиссёрлар – Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, профессор Турғун Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова

Саҳналаштирувчи рассом – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Тўраев

Либослар бўйича рассом – Севара Зуннунова

Режиссёр ассистенти – Эркин Ҳушвақтов

Режиссёр ёрдамчиси – Фурқат Ғофуров

РОЛ ИЖРО ЭТУВЧИЛАР:

МОМО – Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова

КЕЛИН – актрисалар Нигина Анарбоева, Гулнора Жуманазарова

КУЁВ – актёрлар Собиржон Отажонов, Авазхон Қодиров

ЎЛАНЧИ – актрисалар Феруза Бобоёрова, Вазира Юнусова

ҚАЙНОНА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Ибрагимбекова, Сайёра Юнусова

ҚАЙНОТА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожиакбар Комилов, актёр Ҳамид Тошпўлатов

БУВА – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев, актёр Умид Турсунов

ҚАЙНОПА – актриса Саида Умарова

ОВСИН – актрисалар Азиза Шарипова, Зилола Гулямова

АММА – актрисалар Омина Тўрақулова, Гулбаҳор Абдуллаева

ХОЛА – актрисалар Зебинисо Холиқова, Феруза Мустаева

ТОҒА – актёрлар Ўткир Менглиев, Аброр Сайназаров

АМАКИ – актёрлар Даврон Каримов, Шарофиддин Музропов

УКА – актёрлар Шерзод Абдувалиев, Улуғбек Холиқжонов

ҚИЗ – актрисалар Шаҳноза Ҳожимуродова, Кумуш Ўктамова

КУЁВ ЖЎРА – актёрлар Миролим Қиличев, Жамолиддин Абдужабборов

ҲОФИЗ – Ихтиёр Аҳмадалиев

Ўзбек Миллий Академик драма театрининг “Чимилдиқ” спектаклида унутилган гўзал урф-одатларимиз, ёр-ёрларимиз, ўланларимиз қайта жилоланиб, қадриятларимиз улуғланади. Биринчи муҳаббатига етиша олмаган куёв отасининг қистови билан уйланади. Келин ҳам отаси хоҳишига қарши боролмай турмушга чиқади. Келин билан куёв илк маротаба чимилдиқда учрашишади. Улар ўртасида қарама-қаршиликлар, келишмовчиликлар содир бўлади. Элни кайвониси бўлган Момонинг панд-насиҳатлари, сай-ҳаракатлари билан муқаддас чимилдиқда покиза муҳаббат туғилади.