Юрак сеҳри

Юрак сеҳри

Ушбу асар сеҳрли нур жанрида Германиялик таниқли режиссёр Юрген Цахманн томонидан Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси билан хамкорликда сахналаштирилган.

“Юрак сеҳри” спектаклидаги асосий ғоя оламни ва одамни таниш, табиатни, ўзини ва ўзгаларни қадрлаш, ҳаёт фалсафасини англаб етиш, мехр-мухаббат, яхшилик, эзгулик каби инсоний фазилатларни улуғлашдан иборат. Ёшлар дунё қараши ва маънавиятини бойитиш спектаклнинг асосий мақсадидир. Авесто ғоялари бутун дунё бўйлаб эъзозланиб, ривож топиб келмоқда. Ушбу саҳна асарида тўрт унсур-олов, ер, сув, ҳаво ва шунингдек бошқа образлар орқали эзгулик ва мехр оқибатнинг бахтли хаёт асоси эканлиги таьсирчан харакатлар ҳамда жозибали мусиқа уйғунлигида ифода этилган.