Махтумқули

М А Х Т У М Қ У Л И

(тарихий мусиқали драма)

Асар муаллифи: Қурбон Муҳаммадризо

Мусиқалар бастакори: Абдушариф Атажонов

Қурбон Муҳаммадризонинг “Махтумқули” тарихий драмасида туркий халқларнинг улуғ донишманд шоири Махтумқулининг ҳаёти ва ижодий кечинмалари ифодаланади.

Ушбу саҳна асарида ХЙИИ аср ўрталаридаги ижтимоий-сиёсий аҳвол, Махтумқулининг Хивадаги Шерғозихон мадрасасида тахсил олган даври, шоирнинг тақдири ва ҳаёти акс эттирилади.

Севгилиси Менглихонга етишолмаган шоир бир умр армон ва изтиробда яшайди, “Фироғий” тахаллуси билан шеърлар битади. Оилавий хаётидан ўз бахтини тополмаган Махтумқули чуқур қайғу-хасратда ўтади. Махтумқули ёзган ашъорлари орқали одамларни инсоф-диёнатга, халолликка, хақгўйликка, мардликка чорлайди. Ўша даврнинг порахўр қози-калонларини, сўзи бошқа, иши бошқа имом-уламоларни қаттиқ танқид қилади.

Дунё жумбоғи ва моҳиятини шоир қуйидаги мурожаати асносида излайди:

Хануз ўйлаймен: О, Инсон! Кимсен ўзинг? Оламға қаердин келдинг? Не учун келдинг? Охир-оқибат қайға борадурсен? Бунинг маънисин ҳам оқибатин англаб амалин қила билдингму?

Ўзбек – туркман халқларининг дўстлиги шоирнинг қуйидаги ашъори орқали ифода этилган.

Айтинг, Фироғийнинг икки эли бор,

Бири Атрек бўлса, бири – Хоразм.

Айтинг, Фироғийнинг икки кўзи бор,

Бири туркман бўлса, бири – ўзбегим!

Саҳналаштирувчи Режиссёрлар: ЎзР. хизмат кўрсатган артист Хожихон Ортиқов, Одамбой Абдуллаев.
Саҳналаштирувчи рассом: Ўғилжон Алимова
Бош дирижёр: Қодирберган Искандаров
Балетмейстер:Дилора Нурманова


Махтумқули – Хикмат Матяқубов, Хўжаниёз Отажонов.
Менглихон – Шахло Салаева, Нодира Бекчанова.
Оққиз – Зулфия Отаева.
Човдурхон – Жавлон Рўзметов.
Вазир – Рустам Нурметов.
Темирғозихон – Фарҳод Болтаев, Отабек Эгамов.
Шихим Харпик – Рустам Собиров.
Қиличқули – Илхом Раҳмонов.
Искандарбек – Баходир Рўзметов, Отабек Эгамов.
Киромий – Мансур Қўчқоров.
Андалиб – Руслан Аллаберганов.
Ўринбой – Мухриддин Раҳмонов, Алишер Сапаев.
Охун Домла – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Комилжон Тожибоев.
Бош Мударрис – Ботир Исмоилов.
Менглихоннинг дугоналари- Барно Ўринова, Шаҳодат Қуромбоева, Лайло Машарипова.
Она Фаришта – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Гулора Раҳимова
Ўба қизлари – балет артистлари.
Хорда – солист-вокалистлар ва хор артистлари.
Мусиқалар – оркестр артистлари тамонидан ижро қилинади.