Ожиза деманг бизни

"ОЖИЗА ДЕМАНГ БИЗНИ..."

"Иброҳим Содиқовнинг “Афандининг беш хотини” асари асосида"

Саҳналаштириш гуруҳи: Саҳналаштирувчи режиссёр -Расулжон Тоғайқулов Саҳналаштирувчи рассом - Лазиз Ёдгоров Либослар бўйича рассом - Райҳон Йўлдошева Режиссёр ёрдамчиси - Меҳрибоним Юсупова. Мазкур спектаклда ҳаётимиз мазмуни ҳисобланган аёлларни мадҳ этиш, уларни мустаҳкам иродага, ақл-заковатга эга эканлиги, бардошлилиги, чин маънодаги меҳрибон инсон эканлиги таранум этилади. Аёлларнинг серқирра тафаккур соҳибалари бўлганликлари спектаклда ўз аксини топади. Спектакль томошабинларга ўта кулгули ҳолатларни, актёрларни жўшқин ижроси, шўх мусиқа ва рақсларни ҳадя қилади.