“Дуэль”

“Дуэль”

Дуэль – бу икки инсоннинг тўқнашуви, росмана жанги, яъни учинчи одамга ўрин йўқ. Асарда ҳам шундай: Нози ва Азизнинг покиза муҳаббати қаршисида Искандардек тубан кимсалар ортиқча. Лекин бахтга қарши, бу икки кўнгил муҳаббатлари бирга бўлолмайди. Назаримизда бу спектакль асарнинг айнан шу маъносига кўпроқ эътибор қаратилган

Бу уч қаҳрамонни тақдир турфа қисматларга дучор этган, уларнинг феъл-атвори, мақсад-муддаоси, ҳаётий тутумлари ҳам турлича. Айни шу уч хил оламнинг бир нуқтада кесишуви, эрк ва виждон, инсоний муносабатлар қаршисидаги танлови спектаклнинг асосини белгилаб беради.