Зиёхонлик кечаси

04.03.2021 08:19

Кеча, 25-февраль куни соат 14:00да, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида, Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Устоз-мураббийлар, талабалар кечанинг азиз меҳмонига саволлар бериб, ҳаёт ва санъат йўлларига боғлиқ кўпгина ибратли, фойдали маълумотларга эга бўлдилар.
Устознинг олтмиш йилдан ортиқ ижодий фаолияти ҳикматлар хазинаси, ибратлар гулдастаси.
Ижодий учрашув зиёхонлик, маърифатхонлик сиёхида, институт маданий дафтарига муҳрланди.
Устоз санъаткорнинг ташрифи институтга янада файз, мураббий ва талабаларга шодлик бахш этди.