Водийга ижодий сафар

04.03.2021 08:09

Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси, 3-мартдан 15-мартга қадар, водий бўйлаб ижодий сафарга йўл олди.
Андижон, Наманган, Фарғона, Қўқон санъат шинавандаларига репертуаридаги “Андишали келинчак”, “Ўжарлар”, “Ўзгалар дарди” саҳна асарларини намойиш этишни режалаштирган.
Театр жамоасига оқ йўл ҳамда ижодий ҳамкорликнинг файз-барокатини тилаб қоламиз!