Байрам дастури...

23.02.2021 10:07

Сана: 15.01.2021

Кеча, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ижодкор аёлларимиз томонидан театрнинг барча эркаклари учун байрам дастури ташкиллаштирилди.

Шунингдек, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига муносиб топилган ижодкорлар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткорлари Турсунбой Пржанов, Тохир Раҳимов ва шу куни таваллуд айёмини нишонлаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Носировалар театр раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилиб, эсдалик совғалари тақдим этилди.