Пахтачида театр ижодкорлари ўқувчиларга маҳорат дарслари ўтди

25.02.2021 10:36

Пахтачи туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида “Мен – театршуносман” лойиҳаси бўйича Каттақўрғон шаҳар драма театри ижодкорлари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда театр актёрлари, “Шуҳрат” медали соҳибаси Гулнора Ризаева, режиссёр Ферузбек Абдурайимов ва актёрлар Жасурбек Исломов, Ғайрат Муродовлар театр санъати, актёрлик маҳорати, саҳнадаги жонли ижро, томошабинни спектаклга олиб кириш машаққатлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.
Саид Аҳмад қаламига мансуб, режиссёр Ф.Абдурайимов томонидан саҳналаштирилган “Зириллама томонларда” спектаклидан парча намойиш этилгани ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.