“Уруш одамлари”

25.02.2021 09:21

Ўзбек Миллий Академик драма театрининг бош режиссёри Асқар Холмўминов айни дамда драматург Назар Эшонқулнинг “Уруш одамлари” пьесаси устида иш олиб боряпти.

Театрнинг дам олиш куни душанбадан ташқари, ҳар куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар читка (пьесани стол атрофида ўқиш) машғулотлари давом этмоқда.

“Асар воқеалари реал ҳаётга асослангани учунми, “читка” жараёнида ўша Иккинчи Жаҳон уруши даврининг шамолини ҳис қилиб, замон ва маконни кезиб ижод қиляпмиз, ишлаяпмиз. Пьесани мазмун-моҳиятини тўлиқ ўзлаштиргандан сўнг, саҳнавий жараёнларга йўл оламиз”, - дейди Асқар Холмўминов.