Давра суҳбати

25.02.2021 07:24

Маълумки, 23-24 ноябрь кунлари Асситеж — Ўзбекистон Германия Гёте институти ҳамкорлигида “Ўзбекистон ва Германия болалар театрлари мутахассисларининг онлайн семинари” бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти қўғирчоқ театри номидан театр адабий эмакдоши Давлатназар Юсупов қатнашди. Тадбирда фаол қатнашиб келган Давлатназар Юсупов иштирокида театрда 27-ноябрь куни давра суҳбати ўтказилди. Семинар иштирокчиси театр соҳасидаги янгиликлар ҳамда тадбир давомида бўлиб ўтган соҳага оид фикр мулоҳазалар, тажриба алмашишлар тўғрисида нутқ сўзлади. Унинг тадбирдан олган таассуротлари давра суҳбатида қатнашган театр жамоасида жуда катта қизиқиш уйғотди.