“Хивада янги йил”

25.02.2021 06:57

2020 йил 16-декабрь куни “Нуруллабой мадрасаси” меъморий обидасида Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг бир гурух ижодкорлари “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг янги йилга бағишланган “Хивада янги йил” байрам дастурини тасвирга олиш жараёнларида ўз чиқишлари билан қатнашишди. Театр ижодкорларининг мазкур чиқишлари телеканал томонидан ёзиб олинди. Ушбу дастур 31-декабрь куни эфирга узатилиши кўзда тутилган.