Ташриф...

23.02.2021 10:02

Сана: 21.01.2021

Бугун, 21 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар таълими лицейлари, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раисларидан иборат семинар иштирокчилари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташриф буюришиб, репертуаримиздан муносиб ўрин олиб томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келаётган “Олифта” спектаклини томоша қилишди.

Спектакл бошлангунига қадар театрнинг директор ўринбосари Хайрулла Иноғомов семинар иштирокчилари ва томошабинлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг театрга ташрифи учун ташаккурини билдириб қолди.