Қўғирчоқларни ясаш ва янги куйларни яратиш

25.02.2021 06:41

Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида Алишер Навоий таваллудига бағишлаб “Шер ва Дуррож” спектаклини саҳналаштириш ишлари давом этмоқда. Айни кунларда саҳналаштириш бўлимида бош рассом Шодлик Яқубов бошчилигида қўғирчоқ усталари томонидан қўғирчоқларни ясаш жараёнлари қизғин кетаётган бўлса, театрнинг мусиқа мутахассиси Баходир Рахимов спектакл учун янги куйларни яратиш билан банд.