Устоз 60 ёшингиз муборак бўлсин!

25.02.2021 05:46

Бугун 2021 йил 16 февраль куни Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида самарали меҳнат қилиб театр ижодий ходимларига устоз ва мураббийлик қилиб келаётган театр адабий бўлим мудири ҳамда вилоят миқёсида ўтказилаётган оммавий тадбирларнинг бош режиссёри, Турғунпулат Йўлдошовнинг 60 ёш таваллуд кунига бағишланган юбилей кечаси ўтказилди. Даставвал, тадбир “Қаҳрамони” ва таклиф этилган меҳмонлар театр фойесида эртак қаҳрамонлари иштирокида жарангдор мусиқалар остида кутиб олинди. Тадбирни Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри директори О.Бердимуратова ўзининг кириш сўзи билан очиб, Турғунпулат Йўлдошовни театр жамоаси номидан қутлаб эсталик ва қимматбахо совғаларни топширди. Шундан сўнг, вилоят Маданият бошқармасидан ташриф буюрган Ш.Боймуратова, Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри директори М.Қарақулова, Сурхондарё вилоят телевидение ходими А.Худойназаровлар сўзга чиқиб устозни табриклаб ўзларининг эсталик совғаларини топширдилар. Шунингдек, тадбирда Турғунпулат Йўлдошовнинг оила аъзолари, яқинлари ва дўcтлари ҳам иштирок этишди. Тадбир давомидан театр ижодий жамоаси томонидан мусиқий чиқишлар ва саҳна кўришлари намойиш этилди. Тадбир кўтаринки рухда ўтказилди.