Шоҳ ва шоир

25.02.2021 05:39

2021 йил 13 февраль куни театр саҳнасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бўлими ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Захриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йилгига бағишлаб“Шоҳ ва шоир” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни театр олий тоифали артисти Аҳрор Қодиров бошқариб борди. Тадбирда ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими етакчи мутахассиси Нортўра Эргашев, уюшма аъзоси шоира Мақсуда Менгқуловалар ҳам иштирок этишиб, Бобур ижоди тўғрисида тўхталиб, ўзларининг шеърий тўпламларидан намуналар ўқиб беришди. Театр ижодий жамоаси томонидан эса Бобурнинг ёшлик чоғларини акс эттирувчи, А. Юсуф асари режиссёр Д.Шайхов томонидан саҳналаштирилган “Кичик Шаҳзода” спектакли намойиш этилди.