5 та муҳим ташаббус

25.02.2021 05:37

Сурхондарё вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг 2021 йил 3 февралдаги №13-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “5 та муҳим ташаббуси” нинг 4-йўналиши ва буюк бобокалонларимиз Мир Алишер Навоий, Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларини муносиб нишонлаш бўйича ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ва Шўрчи туманидаги 125-сонли Кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар махсус мактаб интернати билан ҳамкорликда ташкил этилган оммавий тадбири 2021 йил 11 февраль куни Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Театрга ташриф буюрган меҳмонлар театр ижодий ходимлари томонидан мусиқий оҳанглар ҳамда сурхонча рақслар орқали кутиб олинди. Шундан сўнг, вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда Шўрчи туманидаги 125-сонли Кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар махсус мактаб интернати ўқувчи ёшларнинг “Улуғ юртга, улуғ элга эҳромлардан баланд эҳтиром” номли тадбир дастури орқали саҳна кўринишлар ташкил этилди. Тадбир сўнгида театрнинг хуш овоз хонандаси Рашиджон Шукуров томонидан мусиқий оҳанглар ижро этилди ва қатнашувчиларга ташаккурномалар топширилди. Шу қаторда вилоят қўғирчоқ театри директори О.Бердимуратовага Сурхондарё вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси номидан ташаккурнома топширилди.