Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган тадбир

25.02.2021 05:32

ТЕАТРДА НАВОИЙХОНЛИК

2021 йилнинг 8 февраль куни Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида вилоят прокуратураси ҳамда Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи билан ҳамкорликда улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Даставвал, тадбир бошида Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган қизларнинг “Назм”, йигитлар бошчилигидаги “Наво” гуруҳлари ўртасида Навоий ижоди ва шеъриятига бағишланган беллашув ўтказилди. Вилоят прокурори катта ёрдамчиси Илҳом Усмонов Ҳакамлар ҳайъати аъзоларига раислик қилди. Беллашувда “Назм” гуруҳи ғолибликни қўлга киритди. Вилоят прокурори ўринбосари Х. Қуллиев иштирокчи ва беллашган гуруҳларни табриклаб, қимматбаҳо эсдалик совғаларни топширди. Шундан сўнг, бошига кийган дўппилари ўзига ярашган қизларнинг “Тановар” рақси билан тадбирнинг бадиий қисми бошланиб, иштирокчилар томонидан Навоий ғазал ва рубоийларидан намуналар ҳам ижро этилди. Шунингдек, тадбирнинг бадиий қисмида вилоят қўғирчоқ театрининг артистлари Сарвиноз Хонкелдиева ва Бахтиёр Алимардоновлар томонидан “Гули монологи” ижро этилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, Сурхондарё вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.