Қўғирчоқларнинг сеҳрли олами

25.02.2021 05:22

2021 йилнинг 16 январ куни Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида Термиз шаҳар 3 сектор рахбари бошчилигида мухтарам Президентимизнинг мурожатномасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Театр жамоаси томонидан тадбир муносабати билан театр фойесида театр репертуаридан ўрин олган энг сара спектаклларнинг декорация-қўғирчоқлари асосида “Қўғирчоқларнинг сеҳрли олами” мавзусида кўргазма ташкил этилиб, тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар эртак қаҳрамонлари иштирокида байрамона руҳда кутиб олинди. Тадбирда вилоят касаба уюшма федерация раиси А.Ахмедов, Тошкент шаҳридан ташриф буюрган меҳмонлар, Термиз шаҳар Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи, Термиз шаҳар хоким ўринбосари К.Ашуров, Термиз Давлат Университети ўқитувчи хамда талабалари, Термиз шаҳридаги Маърифат маҳалла фаоллари, Сурхондарё вилоят телевидениеси ҳамда мактаб ўқитувчилари иштирок этишди. Тадбирга театр олий тоифали артисти Аҳрор Қодиров бошловчилик қилди.