14 январь ватан химоячилари куни

25.02.2021 05:09

2021 йил 12 январ куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь ватан химоячилари куни муносабати билан Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Сурхондарё вилоят бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида меҳмонларни театр фойесида эртак қаҳрамонлари байрамона руҳда кутиб олишди. Шундан сўнг театр музейи билан таништириб ўтилди ҳамда Т.Қобилов асари асосида Б.Имомов томонидан саҳналаштирилган “Шум боланинг Янги йил саргузаштлари” театрлаштирилган мусиқий томоша намойиш этилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.