Халқаро ҳамкорлик

12.12.2024 05:12

Айни кунларда Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллуд кунини муносиб нишонлаш мақсадида, Турксой ташкилоти ташаббуси билан Қирғиз Республикасининг Тўқтўғил Азибоев номидаги Олой мусиқали драма театри жамоаси гастроль сафари билан юртимизда бўлиб турибди.

Куни кеча Фарғона вилояти мусиқали драма театрида “Мовий қирғоғим” спектакли ўзбек томошабинларига тақдим этилди. Спектакль томошасига маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов иштирок этиб, қирғиз актёрларини спектакль намойишлари юқори савияда ташкил этилиб, ўзбек томошабинларига катта таассурот уйғотганлигини ҳамда спектаклда ҳар бир актёр маҳорат билан ўз образлари орқали томошабин меҳрини қозонганлигини таъкидлади.

Шунингдек, спектакль якунида вазирнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Қирғиз Республикасининг Тўқтўғил Азибоев номидаги Олой мусиқали драма театри жамоаси вакилларига эсдалик совғаларини тақдим этди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 12 декабрь куни пойтахтдаги Ўзбекистон давлат драма театрида Қирғиз Республикасининг Тўқтўғил Азибоев номидаги Олой мусиқали драма театри жамоаси томонидан Чингиз Айтматов қаламига мансуб “Соҳил ёқалаб чопаётган олапар” спектакли премьера қилинади.