“Зиё қалъаси” спекталки намойишга ҳозирланмоқда

25.02.2021 05:00

Шу кунларда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан жорий йил репертуаридан ўрин олган спектаклларни намойиш этишга тайёр ҳолатга келтириш ва йил давомида томошабинлар эътиборига ҳавола этиш устида иш олиб борилаяпти. Бугун ҳам ёшларни илм-у маърифатга етакловчи “Зиё қалъаси” спектаклининг репетициялари бўлиб ўтмоқда.