“Ёш мақомчи” республика танлов-фестивали

23.02.2021 09:49

“Ёш мақомчи” республика танлов-фестивали ўтказилди.

Сана: 18.02.2021

Мамлакатимиз миқёсида кўтаринки руҳда ўтказилган мазкур танлов-фестивалининг тақдирлаш ва гала-концерти маросими бугун 18 февраль куни Ўзбекистон давлат консерваториясида кенг нишонланди. Тақдирлаш маросимида Маданият вазири ўринбосари О.Мирзаев иштирок этиб, ғолибларга эсдалик совғаларини топширди.

Ушбу танловнинг бошловчилари сифатида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли ижодкорлари Гуласал Раҳмонова ва Расулхон Қодирхоновлар иштирок этишди.