Театр томошалари ҳафталиги

31.03.2021 04:37

Бугуни “Театр томошалари ҳафталиги”нинг учинчи куни Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида В.Гауфнинг “Ҳалифа Лайлак” спектакли намойиш этилди. Спектакллар намоиши олдидан театрнинг 1 тофали актёрлари Раъно Умарова ва Хуршида Каримовалар билан ижодий учрашув ўтказилди.Томошабинлар эртакона безатилган театр фойесидаги кўргазмалар билан танишиб бўлгач, эртак қаҳрамонлари билан эсталик учун суратларга ҳам тушишди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида “Ёш рассомлар” кўрик танлови ўтказилиб, ғолиблар учун театр директори О.Бердимуратова томонидан эсталик совғалар топширилди.

“Театр томошалари ҳафталиги”давом этмоқда.