Театр томошалари ҳафталиги

31.03.2021 04:34

Бугун «Театр томошалари ҳафталиги» нинг тўртинчи куни. Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида «Театр томошалари ҳафталиги» доирасида И.Жуманов асари асосида саҳналаштирилган «Ур тўқмоқ» спектакли томошабинларга намойиш этилди. Спектакл намойиши олдидан театр олий тоифали актёри саҳна устаси М.Жумаева ва олий тоифали актёр М.Турдиевалар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Театр фаесида ташкил этилган театр декоратциялари ва қўғирчоқлар кўргазмаси ташриф буюрган томошабинларга манзур бўлди.