Театр томошалари ҳафталиги

31.03.2021 04:32

Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида ўтказилаётган “Театр томошалари ҳафталиги”нинг бешинчи куни театр ижодкорлари ва театр муҳлислари учун иста қоларли кун бўлди. 2021 йил 25 март куни театрга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, дустлик, меҳнат ва шуҳрат ордени соҳибаси таниқли шоира Зулфия Мўминова ташриф буюрди. Спектакл намойишидан олдин З.Мўминова театр ижодкорлари ҳамда муҳлислари билан ижодий учрашув ўтказди. Ижодий учрашувда Зулфи Мўминова театр муҳлисларига ўзининг янги шеърларидан ўқиб иштирди. Ижодий учрашувдан сўнг театрмуҳлисларига Н.Супонин асари асосида саҳналаштирилган “Баджаҳл Қуёнча” спектакли намойиш этилди.

“Театр томошалари ҳафталиги”давом этмоқда.