Ташаккурнома

31.03.2021 04:27

2021 йил 30 март куни “Ҳалқаро театрлар куни” муносабати билан Сурхондарё вилоят Ҳокимлиги ҳамда вилоят маданият бошқармаси томонидан Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг бир гуруҳ ходимлариТАШАККУРНОМА ва эсталик совғалари билан тақдирланди. Совғаларни вилоят Ҳокимининг ўринбосари Ч.Р.Бегимқулов ва Маданият бошқармаси бошлиғи И.А.Сапаровлар тантанали тарзда топширдилар.

Ч.Бегимқулов театр ижодий фаолиятига юқори бахо бериб, Республика театрларида ўтказилган “Театр томошалари” ҳафталигида вилоят қўғирчоқ театри Маданият вазирлигининг “Энг яхши кўргазма” учунДИПЛОМ билан тақдирланганлигини ҳам эътироф этиб, театр жамоасига ижодий ютуқлар тилади.