Театрда олтинчи очиқ ешиклар куни

30.03.2021 14:37

"Театр томошалари ҳафталиги" 27-март санасида, "Жалолиддин Мангуберди" спектакли билан ниҳоясига етди. Хабар бериб борганимиздек, 21-мартдан 27-мартга қадар, томошабинлар эътиборига бепул равишда саҳна асарлар намойиш этилди. Олтинчи очиқ эшиклар куни ҳам томошабинлар билан гавжум бўлди. Асар Хоразмшоҳ ва Чингизхон муносабатлари, Мангуберди жасорати, Хоразм давлатининг ички ва ташқи сиёсати, Хоразмшоҳлар давлати инқирози ҳақида театр шайдоларига тўлиқ маълумот берди.