Табриклаймиз - қутлаймиз!

30.03.2021 14:32

Мартнинг 27-санасида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг яна бир ёш истеъдод соҳиби Фарруҳ Ботировнинг ҳам таваллуд айёми. Ўзига хос маҳоратли актёримизни айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик ҳамда ижодий зафар, доимий кўтаринки кайфият тилаймиз. Оилангизни қўрғони бўлиб, бахти гўзал фарзандларингизга бош бўлиб юринг. Фарруҳжон, кўп бора кузатганмиз, мавзу саҳна ва экранга кўчса, юз-кўзингиздан қуёш порлайди. Ижодий завқга тўлиб, ичингизга сиғмай кетасиз. Айниқса, қаҳрамонларингиз ҳақида гапиришни хуш кўрасиз. Завқингиз доимо баланд бўлсин. Ижодий режаларингиз катта. Саҳна ва экран оламида доимо яйраб-яшнанг. Ижод майдонини тарихга муҳрланадиган образ-қаҳрамонларга тўлдиринг. Яшовчан актёрлигингиз билан халқ меҳр-муҳаббатига сазовор бўлиб юринг. Дилингиздаги барча покиза ният-истакларингизни, чиройли орзу-ҳавасларингизни, Яратган ижобатини берсин!