Табриклаймиз - қутлаймиз!

30.03.2021 14:31

Бугун мартнинг 27-санасида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг маҳоратли актёри Лазизбек Орзиевнинг таваллуд айёми. Ижодкоримизга айём муборак бўлсин, дея аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва файзли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий сокин ҳаёт ҳамда ижод самоси бўйлаб юксак парвозлар тилаймиз. Фарзандлардан фақат ширин ташвиш, бахт-роҳат кўриб яшанг, деймиз. Лазизбек, репертуарингиздаги Жалолиддин Мангуберди образидан театршунос сифатида ниҳоятда шодмиз. Бу образ сизнинг ижодий ютуғингиз, бахтингиз. Мумтоз ва тарихий образлар талқинида актёр чархланади, сайқалланади, юксалади. Яна бир жиҳати, йирик ва тош босадиган образлар актёрнинг маҳорат имкониятларига эшик очади. Сизга очилган мана шу эшик хайрли ва барокатли бўлсин. Лазизбек – Жалолиддинни тоғдек ғурури, ўктам сўзлиги, денгиздек шиддати, катта юраги, мардона қадамлари билан яхши маънода яхши кўриб қолдик. Саҳнада ростмана яшанг. Ҳаётни сизга атаган чиройли мукофотлари, тотли ҳадялари ҳамиша бисёр бўлсин!