Табриклаймиз - қутлаймиз!

30.03.2021 14:28

Баҳор фаслининг 25-санасида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, маҳоратли актёр Фурқат Ғофуровнинг таваллуд айёми. Меҳнаткаш, кўнгли очиқ ижодкоримизни айёми билан қутлаб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий тинчлик-тотувлик, фарзандлар бахту роҳатини ҳамда чиройли ижодий ният-истакларнинг чиройли рўёбини тилаймиз. Фурқатжон, оз эмас, кўп эмас ўн беш йилдан буён Миллий театрнинг “чангини ютасиз”. Режиссёр ёрдамчиси вазифасида саҳнага меҳрингиз тўкилаётганидан хабаримиз бор. Ушоқ ролларга муҳаббат боғлаб, саҳнада яйраб нафас олишингизни ҳам биламиз. Кўнглингиз дарё. Сизга ролнинг катта-кичиги аҳамиятсиз. Муҳими, театр ҳавосида нафас олиш, саҳнада яшаш. Суҳбатимизнинг бирида: “Саҳнанинг оҳанграбоси бор. Бу сеҳрли маконда қайноқ меҳрни ҳис қиламан”, дегандингиз. Сизнинг ҳам саҳнага бўлган меҳрингиз алангалайверсин. Ҳаёт ва ижод йўлларингиз ҳамиша шодиёнадан, гўзал мукофоту ҳадялардан иборат бўлсин!