Театрда учинчи очиқ ешиклар куни

30.03.2021 14:27

Хабарингиз бор, 21-мартдан токи 27-мартга қадар, театримизда "Театр томошалари ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда. Кеча, 24-март куни учинчи очиқ эшиклар кунида, театр санъатининг шайдоларига "Бобораҳим Машраб" спектакли намойиш этилди. Асар девона қалб Машрабнинг ўтли-ҳароратли ғазаллари, Машрабона оҳанг, дунёқараш, мураккаб руҳий чизгилар, фалсафий ёндошувлар билан томошабинлар қалбидан жой олди, деб айтоламиз.