Театрда иккинчи очиқ ешиклар куни

30.03.2021 14:25

Кеча, 23-март санасида, Ўзбек Миллий Академик драма театрида, "Театр томошалари ҳафталиги"нинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Яъни, иккинчи очиқ эшиклар кунида, томошабинлар эътиборига шоир ва ёзувчи, таржимон Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижодига бағишланган "Кундузсиз кечалар" спектакли ҳавола этилди. Театрга Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридан "Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби"нинг муаллим ва ўқувчилари ҳам ташриф буюрдилар. "Кундузсиз кечалар" юксак бадиий савия, қиймати билан томошабинларга манзур бўлди.