Табриклаймиз - қутлаймиз!

30.03.2021 14:22

Мартнинг 23-санасида, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг санъаткори, саҳна ва экран оламидаги қаҳрамонлари билан мухлису томошабинлар қалбидан жой олган ижодкор, ўз ижодий ҳуснихатига эга актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримовнинг таваллуд айёми. Санъаткоримизни айёми билан қутлаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, кенг ва баланд ризқ-насиба, оилавий осойишталик ҳамда ижодий ютуқ ва юксалишлар тилаймиз. Фарзанду набиралар бахтини-роҳатини роҳатда кўриб юринг, деймиз. Устоз, ижодий таржимаи ҳолингизда асосан марказий қаҳрамонлар етакчилик қилади. Бундан англашилади-ки, ўзбек театр ва кино санъатининг сизга бўлган ишончи катта. Мана шу ишонч бардавом бўлсин. Репертуарингиз ўзбек ва хориж мумтоз образларга, замон қаҳрамонларига бойисин. Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша файз тароватга, шодиёнага тўла бўлсин!