Хуш келдинг, Наврўз!

30.03.2021 14:18

Юртимиз бўйлаб Наврўз байрамининг шукуҳи кезмоқда. Наврўз тантанали сайл халқимиз аҳлига бир олам қувонч-шодлик бахш этди. Ўзбек Миллий Академик драма театрининг бир қатор санъаткорлари ҳам байрам сайлида иштирок этиб, Наврўзи оламга бадиий безак, жило, ранг бағишладилар. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев сайлдаги барча иштирокчиларни, меҳмонларни, ижодкору санъаткорларни байрам билан муборакбод этиб, юрт равнақи ва ривожи йўлидаги меҳнатларини, саъй-ҳаракатларини алқаб, эътироф этди. Нуронийлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, тўкин-сочинлик, дастурхонимизга қут-барокат тиладилар.

Наврўзи олам муборак, азиз Ватандош!