21-март Умумхалқ Наврўз байрами

16.03.2021 13:58

Наврўзи оламни биз барча шарқ халқлари қаторида азал-азалдан, минг йиллар давомида эъзозланиб келаётган, энг қадимий ва энг севимли, ҳақиқий умумхалқ байрами сифатида қадрлаймиз. Азалий ва абадий байрам – Наврўз эл-улус қалбида яратиш ва бунёдкорлик ҳисларини ўзида мужассам этган, элимизнинг табиати, онгу – тафаккури ва қалбига, ҳар бир оила ва хонадонига шоду - ҳуррамлик олиб кириши билан азиз ва суюклидир. Мана ҳозир юртимизда байрамона кайфият жўш урмоқда. Қозонларда сумалаклар қайнамоқда. Ана шундай ажойиб кунларда Сизларни улуғ айём билан муборакбод этиб, сизларга, барча яқинларингизга қувонч ва шодлик, тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, фаровон ҳаёт, Она-Ватанимизнинг гуллаб яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда улкан зафарлар тилайман. Наврўз сизга ҳурсандчилик, қувонч, бахт - омад келтирсин. Яна бир бор Наврўз байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар.

image description