" "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш”"

16.03.2021 13:32

Жонажон диёримиз бўйлаб "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида кенг тарзда ўтказилаётган маънавий-маърифий, маданий тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда. Мазкур нуфузли тадбир юзасидан Ўзбекистон давлат драма театрининг маҳоратли ижодкори Баҳодир Мирмақсудов Навоий вилоятининг шаҳар ва туманларида ташкил этилаётган тадбирларда фаол равишда иштирок этмоқда.