"Муборак бўлсин!"

16.03.2021 13:05

Давлатимиз раҳбари томонидан Ўбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларининг юртимиз равнақи йўлида қўшган муносиб ҳиссаси инобатга олиниб, фахрий мукофотлар билан тақдирланди.
Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат драма театрининг етакчи саҳна устаси, устоз санъаткор Носиров Элёр Расулевични “Дўстлик” ордени билан самимий муборакбод этишади.