"ТАЪЗИЯ"

16.03.2021 12:43

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри директори, элимиз ардоғидаги санъаткор, спектакллардаги ва фильмлардаги бетакрор образлари билан халқимиз қалбидан чуқур ўрин эгаллаган актёр, чин инсон Фатхулла Маъсудов 57 ёшида оламдан ўтди.
Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси марҳумнинг яқинларига, оила-аъзоларига ҳамда театр жамоасига таъзия билдиради.
Ўтганларни Аллоҳ ўз раҳматига олсин. Жойлари жаннатда бўлсин.